Фарғонада юз берган аянчли ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
07 Март
5427Фарғона вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 5 март куни кечки пайт 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt машинасида бошқарувни йўқотган ва йўл четида кетаётган 5 кишини уриб юборган.
Оқибатда пиёдаларнинг икки нафари оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Қолган уч нафари шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 4 март куни Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этганди.