Фарғонада юк ортилган машина 6 ёшли болани босиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 16 август куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида 33 ёшли ҳайдовчи машинаси билан 6 ёшли болани босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 16:30 ларда Бувайда тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан ўтган 40V083 автомобиль йўлининг 1-километрида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Т.М. Газ-3110 русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган, вояга етмаган, 2019 йилда туғилган Х.М.ни уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган Х.М. шифохонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. 

Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Марғилон туманида кўчада ўйнаб ўтирган 2 ёшли болани босиб кетган аёлга уйдан чиқишни бутунлай чеклашдан иборат 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланганди. Шунингдек, аёл боланинг отасига 2 млн 350 минг сўм моддий ва 25 млн сўм миқдорда маънавий зарар тўлаб бериши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Бувайда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг