Фарғонада “ёввойи одам” пайдо бўлдими?

Жамият

image

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларида Фарғона вилояти Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича ўтказилган тезкор қидирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаролар томонидан айтиб келинаётган “яланғоч одам”, “ёввойи одам”ни ҳеч бир шахс кўрмагани, унинг тасвири видеокузатув камераларига тушмагани, қолаверса мазкур ҳолат сунъий шов-шув кўтариш учун тарқатилган ёлғон хабар экани маълум бўлган.

“Ҳурматли фуқаролар юқоридаги каби хабарларга ишониб, ноўрин хулосага борманг. Ижтимоий тармоқ фаолларини бу каби асосланмаган маълумотларни тарқатмасликга чақирамиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Бешариқ ёввойи одам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг