Фарғонада яна ёнғин. Бу сафар бир киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳридаги салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугун, 21 декабрь куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙ Кимёгар кўчасида жойлашган салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарувчилар экипажи ҳодиса жойига 14:21 да етиб бориб, 14:24 да ёнғинни ўраб олган ва 14:32 да  батамом ўчирган.

Билдирилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида бир нафар инсон воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли ёнғин содир бўлиши оқибатида 4 киши вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг