Фарғонада вояга етмаган ҳайдовчи ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2020
7134Жорий йилнинг 11 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида вояга етмаган шахс бошқарувидаги содир этган ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.
Вояга етмаган Р.А. бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз Х.Олимжон кўчасида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги чинор дарахтига урилиши оқибатида ҳайдовчи Р.А. йўловчилар Б.Б. ва А.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Шифохонада қўрсатиган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Р.А. вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.