Фарғонада ўқитувчини калтаклаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
13 Апрель
7693Аввалроқ Фарғонада тарих фани ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, ўқитувчини урган муштумзўрларга нисбатан жиноят иши очилган.
Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни Тошлоқ тумани, "Садда" МФЙда жойлашган 25-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисининг қариндошлари томонидан калтакланиб, унга тан жароҳати етказилган. Фуқаролар Х.Ж. ва Х.А.лар ўқитувчидан "жиянига нисбатан нима учун куч ишлатгани"ни сўрашган.
Ўқитувчи "бош мия чайқалиши, чап қош ташқи бурчак соҳаси йиртилиши, чап елка ва тирсак соҳаларининг лат ейиши" ва бошқа жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
"Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Х.Ж. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси