Фарғонада таниши билан жанжаллашган шахс уни машинасида уриб кетди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида танишини машинада уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича,  жорий йилнинг 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг, ўзига тегишли Lacetti русумли автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи Ф.З. эса Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Tico автомобили ёш болани уриб юборганди. ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг