Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди
3-саҳифа
−
08 Июль 9017 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида Tico автомобили ёш болани уриб юборгани акс этган видео тақралди. Ҳолат юзасидан пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу йўл транспорт ҳодисаси бугун, 8 июль куни соат 13:30 да Шайхонтоҳур туманининг Кўкча Дарвоза кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Ф.Х. Tico русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб кесиб ўтаётган, 2022 йилда туғилган вояга етмаган пиёда А.Ш.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида юк автомашинаси пиёдани уриб юборганди. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь