Фарғонада таксини ғишт билан пачоқлаган эркак узр сўраб чиқди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида эркак телефонига жавоб бермаган такси ҳайдовчиси машинасига ғишт отиб, пачоқлагани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан вилояти Ички ишлар бошқармаси гумонланувчи шахс қўлга олинганини маълум қилди.

Баён этилишича, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. такси буюртма қилган. Буюртмани ҳайдовчи Фарғона шаҳрида яшовчи 21 ёшли И.Р. қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги Cobalt'да Ш.С. турган кўчага етиб келган.

Бироқ фуқаро Ш.С. ҳайдовчининг телефон аппарати ўчиб қолгани ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиққан ва у билан ўзаро жанжаллашиб, И.Р.нинг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдирган. Шу жараёнда бу воқеани бевосита гувоҳи бўлиб, бефарқлик қилган ички ишлар органлари ходимлари ҳам кенг муҳокама марказида бўлди.

“Кечирасизлар, қизишиб кетиб, бир-биримизни тушунмадик. Қонунни бузганимиз учун мана, жазосини олиб, жавоб бериб ўтирибмиз. Пушаймонман, ҳаммадан узр сўрайман, бошқа қайтарилмайди”, дейди Ш.С.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Мазкур ҳолатда ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳам хизмат текшируви тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг