Фарғонада суд ходими минг доллар олаётганда ушланди
3-саҳифа
−
14 Февраль
6790Фарғонада никоҳдан ажратиб бериш эвазига пора олган суд ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов хабар берди.
Билдирилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг архивариуси фуқародан турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳдан ажратиб бериш эвазига минг АҚШ доллари сўраган. Ушбу пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
“Агар суд ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Олий суд Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат гуруҳининг (71) 239-01-79 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз”, дейилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида судя, бош ҳисобчи, бош инспектор, бош муҳандис ўринбосари пора билан ушланганди.
LiveБарчаси