Фарғонада соғлиғи ёмонлашган ҳайдовчи ЙТҲда вафот этди
3-саҳифа
−
12 Сентябрь
5641Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида содир этган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 61 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Ўзбекистон тумани “Оқтепа” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланиб кетаётганида соғлиғи ёмонлашган. Шунда Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этганди.
LiveБарчаси