Фарғонада “шоқоллар” жавобгарликка тортилди (видео)
3-саҳифа
−
03 Июль 2024 18514 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда томоша кўрсатган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 1994 йилда Қува туманида туғилган Фарғона шаҳар Шифокорлар кўчасида яшовчи ушбу фуқаро ўзининг Instagram’даги саҳифасида “шоқоллар” сарлавҳаси остида зўравонликни тарғиб қилувчи видеоларни жойлаштирган.
Мазкур шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг1891-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қўқонда фуқароларга сохта тўппонча ўқталиб, видео олган блогерга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь