Фарғонада салкам 300 туп кўкнори етиштирган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида хонадонида 247 туп кўкнори етиштирган аёл аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Шу йилнинг 31 май куни “Катта Болтакўл” маҳалласида яшовчи А.С. исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, аёл хонадон томорқасида 247 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланган. Ўсимлик далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБнинг эслатишича, мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона кўкнори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг