Фарғонада поезд Nexia’ни мажағлаб ташлади (видео)
3-саҳифа
−
21 Февраль
7265Фарғона вилоятида Nexia-3 поезд тагида қолиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни тахминан соат 22:30 да Охунбобоев ва Марғилон бекатлари оралиғида Nexia-3 русумли енгил автомобиль ҳаракатланиб келаётган поезд тагида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни “илон изи” усулида айланиб ўтишга уринган.
Ҳодиса содир бўлган жойга транспортда хавфсизликни таъминлаш хизмати ходимлари ва темирйўл мутахассислари дарҳол етиб борган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган бўлиб, ҳозирда унинг аҳволи аниқланмоқда. Ҳозирча ҳодисанинг батафсил тафсилотлари ўрганиб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Уйчи туманида Damas тепловоз юк вагонига бориб урилиши оқибатида унинг ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган эди.