Фарғонада пора олгани айтилган ЙПХ ходими қочаётганда камерага тушиб қолди (видео)
3-саҳифа
−
13 Июнь 2022
51880Ижтимоий тармоқларида тарқалган Фарғона вилоятининг Қува туманида пора олиб, воқеа жойидан қочиб кетган ЙПХ инспектори кўчадаги кузатув камерасига тушиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолатни ўрганиб муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ. номидан ариза келиб тушган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К. ўзини носамимий тутиб кетиб юборган.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган.
Ҳозирда теговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь