Фарғонада Nexia-3 дарахтга урилиши оқибатида йўловчи вафот этди
3-саҳифа
−
24 Июль 3731 1 дақиқа
Кеча, 23 июль куни Фарғона вилоятининг Қува туманида Nexia-3 машинаси дарахтга бориб урилиши оқибатида машина ичидаги йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:00 ларда туманнинг “Толмозор” МФЙ ҳудудидан ўтган D-105 Фарғона-халқаси автомобиль йўлининг 186-километрида Nexia-3 ҳайдовчиси машинасини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган ва машина йўлнинг ўнг томонидаги ёнғоқ дарахтига урилган.
Дастлабки маълумотлар кўра, йўл-транспорт ҳодисасида Nexia-3 йўловчиси Қ.Д. воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Tracker машинаси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборганди ва у олган жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси