Тошкентда Tracker уриб юборган пиёда вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Tracker машинаси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборди ва у олган жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсиизлиги бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 июль куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтин тепа-Чаҳбуд  кўчалари чорраҳасида Lacetti ва Tracker русумли транспорт воситалари тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан сўнг Tracker ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган. Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи пиёдани уриб юборганди ва дарахтни ҳам синдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент авария Lacetti Tracker

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг