Фарғонада муҳандис 9 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
15:18 3297 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида “Энергосавдо” муҳандиси 9 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Энергосавдо” филиали Фарғона бўлинмаси муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқарога тегишли хонадон ва хусусий боғчада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис сўралган пул маблағидан 9 минг АҚШ долларини учинчи шахс орқали олган пайтда ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилиб, 10 млн пора сўраган газчилар ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси