Фарғонада МЧЖ раҳбари 1,5 млрд сўмни “ухлатди”

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳрида тадбиркорлик субъекти раҳбари банкдан ажратилган 1,5 млрд сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида “А.З” МЧЖ раҳбари Ш.Б. “Микрокредитбанк” АТБ Фарғона банк хизматлари офисидан ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган. Оқибатда банк манфаатларига 1,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг “ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида 1,4 миллиард сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирганлар фош этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг