Маҳалла еттилиги ва банк ходимлари 1,4 млрд сўмни “ухлатди”
3-саҳифа
−
01 июл 11200 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикасида 1,4 миллиард сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган “банкир”лар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг БХМ масъул шахслари, 7 та МФЙ ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб 37 нафар фуқаронинг номига 1,4 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ўзи ишлаган банкнинг катта миқдордаги пулини талон-торож қилган мансабдор 8 йил-у 6 ой муддатга қамалган эди.

Live
Барчаси