Фарғонада маст эркаклар озиқ-овқат дўконида жанжал кўтарди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятидаги савдо дўконида содир этилган безорилик ҳолати юзасидан икки кишига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 август куни фуқаро Ш.Р. ҳамда  М.П.лар биргаликда маст ҳолда С.Темур кўчасидаги озиқ-овқат дўконига кириб, сотувчи билан келишмовчилик сабабли уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Дўконга харидор сифатида кирган Х.И. ва унинг турмуш ўртоғи С.И.лар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмаслик кераклигини айтганда Ш.Р. ва М.П.лар Х.И. ҳамда С.И.ларнинг баданини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

Бундан ташқари ўзларининг тартибсизликларини давом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

“Ҳозирда  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Фарғона шаҳри марказида жанжаллашган шахслар маъмурий қамоққа олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made