Фарғонада Lacetti устун ва дарахтга урилиб, ағдарилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги чироқ устуни ва дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Фарғона Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 август куни соат 16:40 лар чамасида содир бўлган. Фарғона шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Р.Ж. Lacetti русумли автомобилини Фарғона шаҳар, Қувасой кўчасида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги кўча чироқлари устуни ва дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Р.Ж. га воқеа жойининг ўзида тез тиббий ёрдам шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига кетишга рухсат берилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг