Фарғонада қидирувдаги шахс ушланди
3-саҳифа
−
10 Январь
6960Фарғонада Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш айблови билан қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Билдирилишича, айбланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан қидирувга берилган.
Ушбу фуқаронинг манзили Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан аниқланиб, қочиб юрган гумондор қўлга олинган.
Маълумот учун, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган ва терговдан қочиб юрган шахслар ушланганди.
LiveБарчаси