Жиззахда қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пулларни сотаётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида қалбаки пулларни мўмайгина суммага пуллаётган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Билдирилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27 200 АҚШ долларига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлган.

“Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Чуст туманида қалбаки АҚШ долларини ҳақиқий долларга сотган фуқаро қўлга олинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона пул қалбаки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг