Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони дўппослаган видео тарқалди. ИИВ изоҳ берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада Ички ишлар ходимлари бир неча киши гувоҳлигида фуқарони дўппослагани акс этган видео тарқалди. Видеода икки ходим фуқарони бўғиб, уриб, тепганини кўриш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Вазирлик вакилининг маълум қилишча, видеодаги воқеа 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳри ички ишлар бўлимида содир этилган. Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқишлик учун суд органларига юборилган.

Мазкур жиноят иши жорий йилнинг 23 август куни Фарғона вилояти ЖИБ суди томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.

Вазирлик расмийси фуқароларни дўппослаб, оқланган ходимлар иши бўйича атрофлича маълумот бермаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИБ

Баҳолаганлар

724

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг