Жиззахда ИИБ ходими бедарак йўқолди

Crime

image

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими Мамаюсуф Раҳматуллаев бедарак йўқолди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, Мамаюсуф Раҳматуллаев 27 октябрь куни эрталаб ишга кетган. У шундан кейин яшаш уйига қайтмаган. Ходимнинг қаерга кетгани ҳозирча маълум эмас. Олиб борилаётган қидирув ишларига қарамай, у ҳамон топилмаган. 

Мамаюсуф Раҳматуллаевга нисбатан Зафаробод тумани прокуратураси томонидан 2025 йил 19 ноябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бедарак йўқолган аёл ўлик ҳолда топилганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends