Фарғонада футболни ривожлантириш учун “Бешиктош” билан ҳамкорлик қилинади
Спорт
−
08 Июнь
4309Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси вакиллари Истанбулда “Бешиктош” клуби стадионида бўлиб, клуб бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Манбага кўра, “Бешиктош” клуби раҳбарларидан Қодир Қилич билан ўтказилган мулоқотда Фарғона вилоятида спортнинг жамоавий турлари, хусусан, футболни ривожлантиришда, ёш истеъдодли футболчиларни аниқлаш ва тайёрлашда “Бешиктош” клуби билан кенг ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Фарғона делегацияси Истанбул клуби тарихи музейи ҳамда “Тупрас” ўйингоҳи билан ҳам танишди.