Фарғонада фирибгар тиланчилар қамалди
3-саҳифа
−
30 Март
7685Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, жазога тортилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.
Билдирилишича, асли бухоролик бўлган икки йигит соғлом бўлса-да, дорихонадан ногиронлик аравачаси харид қилган. Улардан бири аравачада, иккинчиси аравачани итарган ҳолда жамоат жойларида навбати билан тиланчилик қилган.
“Ҳолат ҳудудда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг эътиборини тортган ва уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган”, дейилади хабарда.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 3 моддаси (тиланчилик қилиш) 1-қисми билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги қабристонда бир нечта қабр тошларини синдирган эркакка 3 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси