Тошкентда қабр тошини синдирган шахс жавобгарликка тортилди
Жамият
−
29 Март
7132Тошкентдаги қабристонда бир нечта қабр тошларини синдирган эркакка 3 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида хабар берилди.
Билдирилишича, воқеа Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган. 29 ёшли йигит отаси дафн этилган қабристондаги панжараларни бузиб кириб, 9 та қабр тошини синдириб ташлаган. Йигитнинг айтишича, у маст ҳолатда бўлган ва отасининг ўлимидан қаттиқ таъсирланган.
“Отам оламдан ўтгандан кейин жуда оғир бўлди. Ҳис-туйғулар оғир кечди. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳаммадан узр сўрайман”, дейди айбланувчи.
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт тумани суди фуқарони Жиноят кодексининг 134-моддаси (қабрни таҳқирлаш) билан айбдор деб топиб, унга нисбатан уч йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида хотинини ўлдириб қўйган эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь