Фарғонада эркак алимент сабаб хотини ва 2 ёшли қизини ўлдирди
3-саҳифа
−
04 Ноябрь 6744 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Нурсуҳ маҳалласида яшовчи 34 ёшли эркак алимент тўлови сабабли хотини ва 2 ёшли қизини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, кеча, 3 ноябрь куни соат 18:00 ларда 1991 йилда туғилган эркак 1998 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан фарзанди учун алимент тўловлари масаласида жанжаллашиб қолган. Эркак ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғи ва 2023 йилда туғилган қизига тан жарохати етказган ва воқеа жойидан яширинган.
Олинган жароҳатлар оқибатида аёл ва вояга етамаган қиз шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида эркак аёли ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик қилиб, уларни 5 ой давомида мажбуран молхонада сақлагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси