Фарғонада дугонасини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёл қамалди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь
11764Фарғона вилоятида дугонасига 20 маротаба пичоқ уриб ўлдириб, жиноятни яшириш мақсадида уйни ёқиб юборган аёл 15 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти судлари хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 21 май куни содир бўлган. Марҳума ва судланувчи аввалдан таниш бўлган. Судланувчи марҳуманинг мўмайгина пули борлигидан, қай вақт уйини тарк этиши ва қай вақт қайтишидан бохабар бўлган. Судланувчи ўзи билан пичоқ ва “разбавитель” суюқлигини олиб келган. Аёл дугонасини ўлдиргандан кейин жиноятини яшириш мақсадида суюқликни уйга қуйган ва ёқиб юборган. Уйни тарк этаётганда марҳуманинг уй олиш мақсадида тўплаётган 35 млн пулини, тилла тақинчоқларини ўзи билан олиб кетган.
Қотилликдан сўнг аёл уйга қайтиб, кийимларини алмаштирган ва қотиллик учун ишлатилган буюмларни хонадонига яқин бўлган сойга ташлаб юборган.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди Жиноят кодексининг 97- (қасддан одам ўлдириш), 164- (босқинчилик) ва 173- (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган аёлни 15,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.
LiveБарчаси