Фарғонада Cobalt Damas билан тўқнашиши оқибатида эр-хотин вафот этди
3-саҳифа
−
22 Октябрь 2024 8890 1 дақиқа
Фарғона вилояти Фурқат туманида Cobalt ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса тумандаги автомобиль йўлида содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Бу вақтда рўпарадан келаётган Damas уни пайқамай қолгани ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Машина ичида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Cobalt ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан иш очилган.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Судланувчи суд залидан қамоққа олинган. Унга тайинланган жазони манзил-тартибли колонияда ўташ белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь