Фарғонада “Бахти Ташкентский”га алоқадор шахс ушланди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2023 17567 1 дақиқа
Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Ҳалилов ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида Фарғона шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган Достон Холбўта ўғли Ҳалилов қўлга олинган.
Фарғона вилояти ИИБга кўра, Достон Ҳалилов “Бахти Ташкентский” лақабли Бахтиёр Запарович Қудратуллаевга яқин жиноий алоқаси бўлган.
“У қўшни Қирғизистон Республикасига қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, "Дўстлик" чегара постида қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ички ишлар органлари томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПК нинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025