Фарғонада алимент тўлашдан қочиб юрган ота тунги клубдан топилди
3-саҳифа
−
24 Июнь
3530Фарғона шаҳрида алимент тўламай, яшириниб юрган эркак тунги клубдан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, фуқаро А.С. турмуш ўртоғи қарамоғида қолган 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун бир йилдан бери алимент тўламай, суд қарорида кўрсатилган мажбуриятдан қочиб юрган.
Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ички ишлар органлари ходимлари билан олиб борилган тунги тадбир давомида қарздор ота “Мажнунтол” тунги клубидан топилган.
“Унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши юзасидан судга ҳужжатлар юбориш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 10 йил давомида фарзандига алимент тўлашдан қочиб юрган ота қўлга тушганди.
LiveБарчаси