Фарғонада алимент тўламаган ота қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғонада 10 йил давомида фарзандига алимент тўлашдан қочиб юрган ота қўлга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига кўра, Фарғона шаҳрида яшовчи А.Т.дан  Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2018 йил май ойидаги суд буйруғига асосан икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор ота алимент тўловларидан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан 2022 йилнинг январь ойида қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишларига кўра, қарздор ота 2014 йил февраль ойида Россия давлатига чиқиб кетгани аниқланган.

2024 йил июнь ойида Россия давлатидан қайтган қарздор ота Фарғона шаҳридан топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

“Қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига(вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан қонуний чора кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жарималар ва алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг Kia’си хатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона алимент ота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг