Фарғонада 6 млрд сўмлик ноқонуний iPhone 15 ва бошқа смартфонлар ушлаб қолинди (видео)

Жамият

photo_2023-10-18_21-40-37

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ва вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди. Натижада ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган умумий қиймати 6 миллиард сўмга яқин уяли алоқа воситалари ушлаб қолинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига киришда тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 24 турдаги 550 га яқин уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган. Смартфонларнинг дастлабки қиймати 5 млрд 788,9 млн сўм деб баҳоланган. 

Билдирилишича, улар орасида 250 га яқин “iPhone 15 Pro" ва “iPhone 15 Pro Max”, шунингдек, 100 га яқин “Samsung galaxy S23 Ultra" ва “Samsung galaxy S23 FE” русумли уяли алоқа воситалари бўлган.
 
 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Абай вилоятида Ички ишлар ходимлари 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросини синтетик гиёҳванд моддалар билан қўлга олди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона iPhone савдо galaxy S23

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг