Қозоғистонда ўзбекистонлик эркак йирик миқдордаги наркотик билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2023
5959Қозоғистоннинг Абай вилоятида Ички ишлар ходимлари 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросини синтетик гиёҳванд моддалар билан қўлга олди. Бу ҳақда “Orda.kz.” хабар берди.
Кўздан кечириш чоғида унинг ёнидан икки пакетда тақиқланган модда, тарози, ёпишқоқ лента топилган. Полиция 71,49 грамм мефедрон ва 81,67 грамм альфа-PVP ни мусодара қилган. Гиёҳвандлик воситаларининг умумий оғирлиги 153,16 граммни ташкил этган.
Шу тариқа, вилоят полицияси қора бозорда нархи 4 миллион тенге бўлган 1500 дона бир марталик дори воситаларини етказиб беришнинг олдини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисми бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Полиция минтақага гиёҳванд моддаларни етказиб бериш йўналишларини қидиришда давом этмоқда. Ҳибсга олинган шахс эса вақтинчалик сақлаш изоляторига жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мордовиянинг Саранск шаҳрида 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси 4,5 грамм марихуанани харидорга топшираётган вақтида қўлга олинганди.
LiveБарчаси