Фарғонада 6 минг мигрантни юртига қайтариш учун шароит яратилади

Жамият

image

Фарғона вилояти Қува туманида хорижда ишлаётган 6 минг нафар ўзбекистонликни юртига қайтаришга имкон берувчи лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказган видеоалоқа шаклидаги йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Қува туманидаги “Сойгузар” станциясини модернизация қилиш, 1,5 километр электр тармоғи қуриш ва 2 та йирик трансформатор ўрнатиш ҳисобига тумандаги саноат маҳсулотлари ҳажмини қўшимча 100 миллиард сўмга ошириш мумкин.

Шунингдек, 25 миллион доллар инвестиция ҳисобига «Мустақиллик» маҳалласидаги 26 гектарда Агрологистика ва ёшлар марказини ташкил қилиб, 1,5 минг аҳолини юқори даромадли иш ўрни билан таъминлаш режалаштирилган.

Фарғонани Андижон билан боғлайдиган йирик магистрал йўл Қува туманидан ўтган бўлиб, бу ҳудуддан кунига 2-3 мингта автомобиль қатнайди. Бу йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш учун катта имконият экани таъкидланган.

Умуман олганда, янги аниқланган имкониятлар орқали биргина Қувада йил якунига қадар қўшимча 150 миллион долларлик 10 мингдан зиёд иш ўрни яратадиган 160 та лойиҳани бошлаш учун шароитлар мавжудлиги маълум қилинган.

Бу лойиҳалар ҳисобига хориждаги 6 минг нафар мигрантнинг Ўзбекистонга қайтиб келиши учун муҳит яратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бешариқни Тожикистоннинг Сўғд вилояти билан боғловчи кўприкдаги ишлар якунига етказилса, мазкур туман қўшни республиканинг 500 минг аҳолиси учун транзит ҳудудга айланиши таъкидланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Шавкат Мирзиёев Фарғона Қува

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made