Фарғонада 6,1 млрд сўмлик газ ўмарилди
3-саҳифа
−
08 Февраль 2562 1 дақиқа
Фарғона шаҳрида жойлашган МЧЖлардан бири 6,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Фарғона шаҳрида жойлашган МЧЖга қарашли кўп қаватли уй лойиҳа ҳужжатларисиз тармоққа тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 107 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сўнгги бир ойда 79 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлганди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль