Фарғонада 55 минг туп кўкнор етиштирган фуқаро ушланди (видео)
3-саҳифа
−
21 Июнь 5886 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 55 минг туп кўкнори ва 40 дан ортиқ наша ўсимлиги ўстираётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
“Қорадори-2025” тезкор тадбири доирасида Данғара туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилган ва томорқасида 55 минг кўкнори ва 40 дан ортиқ наша ўсимлигини парвариш қилаётгани аниқланган.
Айнан ўша фуқаронинг молхонасида эса 600 граммдан ортиқ қуритилган наша гиёҳвандлик воситаси сақланаётгани аниқланган.
Қолаверса, вилоятдаги яна бир ҳолатда Фарғона шаҳрининг Табассум маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида 10 килограмм 960 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини ҳамда 10 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаётгани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 1 килограмм гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси