Фарғонада 38 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилди

Жамият

image

Фарғонада фаолияти давомида қониқарсиз натижа кўрсатган 38 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ҳоким ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, апрель ойида ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари таҳлил қилинганда маҳалласида ишсизлик кўрсаткичи юқори бўлган 200 дан зиёд ҳоким ёрдамчилари ҳам борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг фаолияти “қониқарсиз” деб топилган жами 205 нафар ҳоким ёрдамчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун 28-29 апрель кунлари уларнинг малакаси оширилган. Бироқ шундан кейин ҳам вилоят шаҳар ва туманлари бўйича фаолияти қониқарсиз деб топилган жами 38 нафар ҳоким ёрдамчилари ўз аризасига асосан вазифасидан озод қилинди.

Шунингдек, икки нафар ҳоким ёрдамчиси билан тузилган меҳнат шартномаси суд қарорига асосан бекор қилинган.

Нилуфар Исроилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона ҳоким ёрдамчиси

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг