Фарғонада 38 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилди
Жамият
−
03 Июнь 2022
11746Фарғонада фаолияти давомида қониқарсиз натижа кўрсатган 38 нафар ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ҳоким ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, апрель ойида ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари таҳлил қилинганда маҳалласида ишсизлик кўрсаткичи юқори бўлган 200 дан зиёд ҳоким ёрдамчилари ҳам борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг фаолияти “қониқарсиз” деб топилган жами 205 нафар ҳоким ёрдамчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун 28-29 апрель кунлари уларнинг малакаси оширилган. Бироқ шундан кейин ҳам вилоят шаҳар ва туманлари бўйича фаолияти қониқарсиз деб топилган жами 38 нафар ҳоким ёрдамчилари ўз аризасига асосан вазифасидан озод қилинди.
Шунингдек, икки нафар ҳоким ёрдамчиси билан тузилган меҳнат шартномаси суд қарорига асосан бекор қилинган.
Нилуфар Исроилова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь