Фарғонада 36 ёшли эркак 21 ёшли йигитни дўппослади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида номаълум шахс бошқа бир фуқарони калтаклаб, ерга судрагани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Исмоил Шарипов билан боғланди.

Билдирилишича, бугун, 21 август куни Ўзбекистон тумани марказида 1988 йилда туғилган О.Х. ўзаро келишмовчилик сабабли 2003 йилда туғилган А.Б.ни юз қисмига қўли билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Видеода 36 ёшли эркак машина йўлини кесиб ўтиб, 21 ёшли йигитни дўппослагани, кейин ерга судраб, йўлнинг нариги томонига олиб ўтгани тасвирланган.

Туман марказий шифохонасининг дастлабки маълумотида А.Б.га бош, юз, бурун, лаб ички юзаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятидаги савдо дўконида содир этилган безорилик ҳолати юзасидан икки кишига жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made