Фарғонада 1 январдан қоидабузарлар дрон ёрдамида аниқланади
Жамият
−
28 Декабрь 2020
61572021 йил 1 январдан Фарғона вилояти бўйлаб, учувчисиз учадиган қурилмалар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар фиксация қилинади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.
“Ҳурматли фуқаролар мақсадимиз сизларни жаримага тортиб молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти ва соғлигига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилилишингизни таъминлашга қаратилган”, дейилади ИИБ хабарида.
LiveБарчаси