Фарғонада “ҳожатбарор” 4 минг доллар билан ушланди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019
8733Фарғона вилоятида Корея Республикасига ишлашга жўнатишни ваъда қилиб, бу хизмати учун фуқародан пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.
Фуқаро А.Ч. Ш.У.га танишлари орқали уни Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган. Бу хизмати эвазига “ўлжа”дан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ч.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси