Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
08 Февраль 2021 9311 1 дақиқа
Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Алибек Турсунов тайинланди.
Бундан аввал, у 2018 йилдан бери Бағдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган. Бағдод туманига Восилжон Назаров ҳоким этиб тайинланди.
Вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Қува тумани ҳокими ва қолган 3 сектор раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида ишдан олинганди.
Live
Барчаси