Қува туманига янги ҳоким тайинланди. У аввал ҳам шу туманга ҳокимлик қилган
Жамият
−
06 Февраль 2021
7831Бугун, 6 февраль куни Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Ҳалимжон Умаров 1967 йилда туғилган. 2006-2018-йиллар Тошлоқ, 2018-2019 йиллар Қува тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
LiveБарчаси