Бағдод ва Ўзбекистон туманларига ҳокимлар тайинланди
Жамият
−
06 Февраль 2021
9536Бугун, 6 февраль куни Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Бугунга қадар Фарғона вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Восилжон Назаров туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Бағдод тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, бугун халқ депутатлари Ўзбекистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Акрамович Йўлдошев Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Аввалроқ, Қува ва Ёзёвон туманларига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.