Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Саидмурод Ғуломович Аминжонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Саидмурод Аминжонов вилоят ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари, Данғара тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Шунингдек, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди.

Хусусан, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Комилахон Кавлонова ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Дилмурод Асқаров ва Топволди Холдоров тайинланди.

Аввалроқ, Тошкент ва Сирдарё вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг