Тошкент вилояти ҳокимига янги “зам”лар тайинланди
Жамият
−
20 Февраль 2020
11440Тошкент вилояти ҳокимига уч нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Баҳодирбек Муллахонович Муллаханов Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баҳодирбек Муллахонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётганди.
Муллахонов бу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келган Одилхон Рустамов ўрнини эгаллади. Рустамов аввалроқ Тошкент тумани ҳокими лавозимига ўтказилганди.
Шуҳрат Жўрабоевич Ҳакимов эса Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Шуҳрат Ҳакимов мазкур лавозимга ўтгунга қадар Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири вазифасида ишлаган.
Шунингдек, полковник Илҳомбой Худойбергенов вилоят ҳокимининг ўринбосари - Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Бўка, Бекобод, Тошкент ва Янгийўл туманларига янги ҳокимлар тайинлангани хабар қилинганди.